13:40, 15 Июль 2022 | GMT +5
Жанубий циклон Қозоғистонга ёмғир олиб келади
NUR-SULTAN. Kazinform – 16 – 18 июл кунлари Қозоғистоннинг аксарият вилоятларида об-ҳаво жанубий циклон таъсири остида бўлади - ёмғир ёғади, деб хабар беради Kazinform Қазгидрометга таяниб.
Синоптикларнинг хабар беришича, 16 июлда шимоли-ғарбда, 16-17 июлда шимолий ҳудудларда, 17 июлда республика шарқида кучли ёмғир кутилади, момақалдироқ, шиддатли шамол, дўл ёғиши мумкин.
Дам олиш кунлари шимоли-ғарбий антициклоннинг кучайиши мамлакат ғарби ва жанубида ёмғирсиз об-ҳавога олиб келади. Жанубда чанг бўронлари кутилмоқда.