Жанубий Африкада газ сизиб чиқиши оқибатида 24 киши ҳалок бўлди

JOHANNESBURG. XINHUA-Kazinform – Жанубий Африканинг шимоли-шарқидаги Гаутенг провинцияси Экурхулени шаҳрида бир кечада содир бўлган нитрат газининг сизиб чиқиши натижасида 24 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда чоршанба куни Жанубий Африка телерадиокомпанияси (SABC) маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Xinhua ахборот агентлигига таяниб.
None
Фото: Siphiwe Sibeko/Reuters

SABC маҳаллий табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар департаменти вакилига таяниб, воқеа Боксбург шаҳри яқинидаги норасмий аҳоли пунктида содир бўлганини маълум қилди.

Воқеа ҳақида бўлимга соат 20:00 атрофида хабар берилган. Аввалига газ портлаган деб тахмин қилинган, бироқ воқеа жойига етиб боргач, ҳовлилардан бирида нитрат гази сизиб чиққани аниқланган.

Вакилнинг айтишича, воқеада 24 киши ҳалок бўлган, улар орасида аёллар ва болалар ҳам бор. Дастлабки таҳминларга кўра, авария ушбу ҳудудда ноқонуний қазилма ишлари олиб борилгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Қутқарув ишлари давом этяпти.

Сўнгги хабарлар