Жанқош Тураровнинг Алматидаги жаҳон чемпиони унвони учун жанги жонли эфирда намойиш этилади

None
АSTANА. Kazinform – Қозоғистонлик боксчи Жанқош Тураров (26-0, 19 КО) 21 март куни Алмати шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс мусобақасида иштирок этади, дея хабар беради Кazinform Sports.kzга таяниб.

Тураров мексикалик Алехандро Менесес (16-5, 9 КО) билан IBО йўналиши бўйича ярим ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик унвони учун жанг қилади. Бу камар мексикалик боксчига тегишлидир.

Ҳаммаси бўлиб ўн иккита жанг режалаштирилган. «Хабар» телеканалининг жонли эфири Астана вақти билан соат 20:00да бошланади.

Жанқош Тураров ўзининг аввалги жангини ноябрь ойида Алматида ўтказиб, венесуэлалик боксчи Луис Энрике Ромерони (11-6-1, 7 КО) еттинчи раундда нокаутга учратиб, ярим ўрта вазн тоифасида вакант бўлган IBО Inter-Cоntinental чемпионлик камарини қўлга киритган эди. Алехандро Менесесга келсак, у ўтган апрель ойида британиялик Сэм Максвелл (17-1, 11 КО) билан жанг ўтказиб, уни тўққизинчи раундда нокаутга учратганди. Максвелл учун бу мағлубият унинг профессионал фаолиятидаги илк мағлубияти бўлди ва ўша жангда Менесес IBО бўйича жаҳон чемпионига айланди.

Эслатиб ўтамиз, Жанқош Тураровнинг навбатдаги жанги ҳақида хабар берган эдик.

Фото: instagram.com/asylbekd


Сўнгги хабарлар
telegram