12:16, 12 Ноябрь 2022 | GMT +5
Жанибек Алимханули ва Дензел Бентли чемпионлик жанги олдидан кўз уриштириш маросимини ўтказди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик боксчи Жанибек Алимханули (12-0, 8 КО) ва британиялик Дензел Бентли (17-1-1, 14 КО) жанг олдидан финал учрашувини ўтказди, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.
Жанибек Алимханули WBO йўналиши бўйича жаҳон чемпиони унвони учун жанг олдидан вазн ўлчашди.
Мажбурий вазн ўлчаш маросимидан сўнг, Алимханули ва Бентли жанг олдидан охирги марта юзма-юз учрашишди.
Бўлажак жангда Жанибек Алимханули ўрта вазн тоифасида WBO чемпионлик камарини илк бор ҳимоя қилади.
Жанг 13 ноябр, якшанба куни эрталаб Лас-Вегасда (АҚШ, Невада штати) бўлиб ўтади. Жонли эфир «Хабар» телеканалида Астана вақти билан соат 08:00да бошланади.