Жанибек Алимханули ўрта вазн тоифасидаги энг яхши спортчилар рўйхатига кирди

NUR-SULTAN. Кazinform - Умидли қозоғистонлик ўрта вазн тоифасидаги Жанибек Алимханули (11-0, 7 КО) жаҳон боксида камдан-кам учрайдиган муваффақиятга эришди. У ўз вазн тоифасида АBC титул ташкилотларининг ҳар бир топ-15 рейтингида ўрин эгаллаган иккинчи боксчи бўлди, деб хабар беради Кazinform Sports.kzга таяниб.
None
None

Жанибек Алимханули тўртта йирик бокс ташкилотининг ҳар бири томонидан ўрта вазн тоифасидаги энг яхши 15 та боксчидан бири ҳисобланади. Иккинчи шундай боксчи мексикалик Хайме Мунгия.

«Қозоқ услуби» WBC рейтингида тўртинчи, WBА рейтингида саккизинчи, IBF рейтингида тўққизинчи, WBО рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

«Ўрта вазн тоифасида АBC титул ташкилотларининг ҳар бир Топ 15 талигида фақат иккита даъвогар бор: Хайме Мунгия ва Жанибек Алимханули», - деб ёзди блоггер BatmanBoxing Тwitterда.




Сўнгги хабарлар