14:15, 25 Август 2022 | GMT +5
Жанибек Алимханули навбатдаги жанги ҳақида баёнот берди
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик боксчи, ўрта вазн тоифасида WBО intetrim йўналиши бўйича чемпион Жанибек Алимханули ўзининг навбатдаги жангини кутмоқда, дея хабар беради Кazinform Sports.kzга таяниб.
Тўлақонли WBО унвони соҳиби Деметриус Андраде ундан воз кечиши ва суперўрта вазн тоифасига ўтиши арафасида маълум бўлди, бу эса Жанибекнинг мақомини автоматик равишда ўрта дивизионда «вақтинчалик»дан «тўлақонли» WBО йўналиши бўйича жаҳон чемпионига кўтаради.
Жанибек Алимханули ўзининг нокаутлари акс этган видеороликни Тwitterда жойлаштирди ва ўзига «Кейинги ким?» деган саволни берди.
Алимханулининг аввалги жанги 21 май куни Лас-Вегасда бўлиб ўтганди. Унда у британиялик Дэнни Дигнумни иккинчи раунддаёқ нокаутга учратди.
Фото: sports.kz