Жанибек Алимханули иккита камар учун курашдан олдин “йил нокаути” бўлишини ваъда қилди

ASTANА. Кazinform - Қозоғистонлик боксчи, ўрта вазн тоифасида WBO/IBF йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони Жанибек Алимханули янги зеландиялик Андрей Михайловичга қарши жанг олдидан баёнот берди. Бу ҳақда Sports.kz ёзган.

Жанибек Алимханули
Фото: Sports.kz

Жанибек Алимханули жаҳон чемпиони унвони учун жанг олдидан муҳим янгиликлари билан ўртоқлашди. Чарм қўлқоп усталарининг жанги 13 июль куни (Қозоғистонда 14 июль эрталаб) Лас-Вегасдаги Palms Casino Resort мажмуасида бўлиб ўтади.

“Мендан фақат чемпионлар қўрқишини истамайман. Биринчи ва иккинчи рақамдагилар ҳам мендан қўрқишларини хоҳлайман. Йил нокаутини 13 июль куни кўрсатаман”, - деб ёзди у машғулот вақтида.

Эслатиб ўтамиз, Жанибек Алимханули ўтган йилнинг октябрь ойидан бери илк бор Андрей Михайловичга қарши жанг ўтказмоқчи.

Сўнгги хабарлар