Жанибек Алимханули фаолиятида илк бор яна бир жаҳон чемпионига қарши жанг қилади

Профессионал бокс
Фото: Sports.kz

Қозоғистонлик боксчи Жанибек Алимханули фаолиятида илк бор яна бир жаҳон чемпиони билан бирлаштирувчи жанг ўтказади. Ўрта вазн тоифасида WBО йўналиши чемпионининг рақиби IBF камари соҳиби германиялик Винченцо Гуальтьери бўлади, деб хабар беради Каzinform агентлиги Sports.kzга таяниб.

30 ёшли Алимханули профессионал боксдаги 14 та жангнинг барчасида ғалаба қозонган, қозоғистонлик спортчи рақибларини 10 марта нокаутга учратган. Алимханули 2022 йил 5 май куни британиялик Дэнни Дигнумни нокаутга учратиб, жаҳон чемпиони бўлган эди. Қозоғистонлик спортчи икки марта чемпионлик унвонини ҳимоя қилди: у британиялик Дензел Бентлини ҳакамлар қарорига кўра билан мағлуб этди ва канадалик Стивен Батлерни нокаутга учратди.

Гуальтьери ҳам 30 ёшда ва профессионал боксда мағлуб бўлмаган. Унинг ҳисобида 21 ғалаба (7 нокаут) ва дуранг бор. Гуальтьери 1 июль куни 2012 йилги Олимпиада финалчиси бразилиялик Эскива Фалкаони сенсацион тарзда мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритди. Бўлажак жанг германиялик боксчининг АҚШдаги дебюти бўлади.

Алимханули - Гуальтьери жанги Техаснинг Розенберг шаҳридаги Fort Bend Community Centerда бўлиб ўтади. Жанг Астана вақти билан 15 октябрь тонгида бўлиб ўтади. Qazsport телеканали соат 6:00дан бошлаб Алимханули - Гуальтьери бокс оқшомини жонли эфирга узата бошлайди, асосий жанг иштирокчилари соат 9:00дан кейин рингга кўтарилади.

Сўнгги хабарлар