Жанибек Алимханули енгилмаган нокаутчи билан жанг қилишга розилик берди

None
NUR-SULTAN. Kazinform - WBO йўналиши бўйича ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони қозоғистонлик Жанибек Алимханули (12-0, 8 КО) Жаҳон бокс ташкилоти рейтингида учинчи ўринни эгаллаб турган бразилиялик Эскива Фалкао (30-0, 20 КО) билан жанг ўтказишга рози бўлди, деб хабар бермоқда Kazinform Sports.kz порталига ҳавола билан.

Бир кун аввал Фалкао яна жанг қилиш таклифи билан Алимханулига мурожаат қилганди. «Қозоқ услуби» эса бунга жавобан Фалкаони ўз жамоаси билан шундай жангни муҳокама қилишни таклиф қилди ва агар аниқ таклиф бўлса, у Эскивага қарши жанг қилишга қарши эмаслигини маълум қилди.

Аввалроқ Жанибек Алимханули бразилиялик боксчига бошқача жавоб бериб, дастлаб унвонлари йўқлиги учун уни қизиқтирмаслигини, кейин эса 2012 йилги Олимпиада совриндорини ногирон қилиб қўйиши мумкинлигини айтганди.

Фото: sports.kz

Сўнгги хабарлар
telegram