Жанговар тайёргарлик доирасида ҳарбий техникаларни ҚР ҳудудларига қайта жойлаштириш режалаштирилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Қуролли Кучлари қўшинларнинг жанговар тайёргарлиги ва жанговар шайлигини ошириш бўйича мунтазам равишда шахсий таркибни ҳаракатга келтириш, тайёрлаш ва машғулотлар ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Мудофаа вазирлиги ҳарбий коллежи ўқувчилари билан амалий машғулотлар ўтказиш учун Семей гарнизонидан ҳарбий техника Шчучинск шаҳрига кўчирилди.

25 февралдан 3 мартгача Қарағандидан гвардия гарнизонига, шунингдек, Алматидан Ақтау гарнизонига ҳарбий техника жўнатилди.

1 мартдан 4 мартгача Қуролли Кучлар техникасининг Чимкент шаҳридан Туркистоннинг Тараз шаҳрига, Айша-Биби полигонига ва қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиши режалаштирилган.

Бу даврда Ғарбий Қозоғистондан мамлакат жанубига темир йўл орқали ҳарбий техника олиб ўтишда режалаштирилган таъмирлаш ишлари ҳам амалга оширилмоқда.


Сўнгги хабарлар