Жанбўта Алдабергенова жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди
Қозоғистон терма жамоа спортчиси Жанбўта Алдабергенова Финляндиянинг Рука шаҳрида якунланган фристайл-акробатика ва могуллар бўйича жаҳон чемпионатининг биринчи босқичида кучли учликдан жой олди, деб хабар беради Kazinform.

ҚР Туризм ва спорт вазирлиги спортни ривожлантириш дирекцияси матбуот хизмати хабарига кўра, акробатика йўналишида чиқиш қилган Жанбўта финалда 77,43 балл тўплаб, бронза медали соҳибига айланди.
Қизиғи шундаки, қозоғистонлик спортчи роппа-роса бир йил аввал бу ерда ўтказилган 2022-2023 йилги жаҳон чемпионатининг биринчи босқичида бронза медалини қўлга киритганди. Ўшанда Алдабергенова 80,04 балл тўплаган.
Умуман олганда, Рука шаҳри бу йил FIS фристайл спорт мавсумини кетма-кет 14-марта бошлади.
Олтинни Пекин Олимпиадасининг бронза медали совриндори (аралаш жамоавий баҳс) Марион Тено (Канада) қўлга киритган бўлса, кумуш - Даниэль Скоттга насиб этди. Эслатиб ўтамиз, австралиялик жаҳон чемпионатида бунгача 2 та кумуш медални қўлга киритган.
