Жанбота Алдабергенова фристайл-акробатика бўйича Европа кубогида ғолиб бўлди

фристайл-акробатика
Фото: freepik

Қозоғистонлик спортчи Жанбота Алдабергенова Финляндиянинг Рука шаҳрида фристайл-акробатика бўйича ўтказилган Европа кубогида иштирок этди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Sports.kzга таяниб.

Натижада қозоғистонлик спортчиси 83,47 балл билан биринчи ўринни эгаллади. Канада вакили Александра Монтмини (65,45 балл) иккинчи, америкалик Амелия Глоговски (62,14) учинчи ўринни эгаллади.

Айни пайтда 28 ёшли Ж.Алдабергенова Халқаро чанғи спорти федерациясининг 260 очкосига эга.

Сўнгги хабарлар
telegram