Жанаўзенлик гимнастикачилар Бокудан совринли ўрин билан қайтишди

JAŃAÓZEN. Kazinform – Жанаўзенлик бадиий гимнастикачилар Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтган Victory cup халқаро мусобақасидан совринли ўрин билан қайтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Мусобақада ёш гимнастикачилар ўзаро куч синашди.

Қозоғистон, Озарбайжон, Россия, Туркия, Қувайт, Бирлашган Араб Амирликларидан очиқ чемпионатда ташриф буюрган 300 нафар спортчи ўртасида қозоғистонлик гимнастикачилар энг яхшилар қаторидан жой олди.

«№1 болалар ва ўсмирлар спорт мактаби гимнастикачилари якка тартибда чиқиш қилиб, 10 та олтин ва 7 та кумуш медални қўлга киритган бўлса, «Жақси» спорт мажмуасининг ёш гимнастикачилари 8 та олтин, 7 та кумуш, 2 та бронза медалини қўлга киритди», - дейилади Жанаўзен шаҳар маъмурияти матбуот хизматидан.

Ушбу халқаро мусобақада илк бор ёш гимнастикачилар чиқиш қилди.

Муаллиф: Индира Сатенбай

Сўнгги хабарлар