21:32, 20 Сентябрь 2023 | GMT +5
Жамиля Бақбергенова кураш бўйича 2023 йилги жаҳон чемпионатининг ярим финалига йўл олди

72 килограммгача бўлган вазн тоифасида Бақбергенова 1/8 финал босқичида маҳаллий спортчи Фанни Наги Наддан кучлироқ бўлган бўлса, чорак финалда россиялик Ксения Бураковани мағлуб этди. Ярим финалда Бақбергенова Мўғулистон вакили Дааванасан Енкх Амар билан татамига чиқади.
Қозоғистонлик спортчи 2021 ва 2022 йиллардаги жаҳон чемпионатларининг икки карра кумуш медали соҳиби, шунингдек, уч карра Осиё чемпиони бўлган.