Жамила Бақбергенова Осиё ўйинларининг кумуш медали соҳибига айланди

Спорт
Фото: kazakhstan_wrestling/Instagram

Қозоғистонлик спортчи Жамила Бақбергенова аёллар кураши бўйича Осиё ўйинларининг кумуш медали совриндори бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

76 килограмм вазн тоифасида қозоғистонлик спортчи финалда қирғизистонлик Айпери Медетқизига қарши курашди.

Бунгача Жамила уч марта, Айпери икки марта жаҳон чемпиони бўлган.

Бу йилги жаҳон чемпионатидан сўнг олимпия вазнига ўтган Жамила 4:7 ҳисобида рақибига йўл берди.

Шундай қилиб, у кумуш медални қўлга киритди.

 

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар
telegram