Жамбил вилоятига уч ойда 69 миллиард тенге инвестиция киритилди
Шунингдек, жорий йилда вилоятда умумий қиймати 85,4 миллиард тенге бўлган 21 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, 500 га яқин иш ўрни яратилади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Молия вазири Ерулан Жамаубаевнинг вилоятга амалий ташрифи чоғида маълум қилинди. Ташриф давомида Вазир Тараз шаҳри аҳолиси билан учрашди.
«Жорий йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, иқтисодий ўсиш 102,4 фоизни ташкил этди. Март ойида инфляция даражаси 3,1 фоизга етди. Ўз даромадлари эса 31,4 миллиард тенгега етди ва 56,1 фоизга ошди», – деди Жамбил вилояти ҳокими ўринбосари Нуржан Календеров йиғилишда.
Эслатиб ўтамиз, Жамбил вилоятида аралаш озуқа ишлаб чиқариш заводи очилгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур тадбир Тараз шаҳрида «ZHEIF-2023» халқаро иқтисодий ва инвестиция форуми доирасида бўлиб ўтди.
Муаллиф: Эльвира Жарилқасинова