Жамбил вилоятига келаётган сайёҳлар сони ортди

Статистик маълумотларга кўра, ўтган йили вилоятга келган сайёҳлар сони 135 минг 712 нафарни, шундан 2 минг 872 нафарини хорижий сайёҳлар ташкил этган.
Жамбил вилояти туризм бошқармаси бошлиғи Биржан Кузембековнинг таъкидлашича, ўтган йили туризм соҳасига йўналтирилган сармоя миқдори 15 миллиард 12 миллион тенгени ташкил этиб, йиллик режа 146,5 фоизга бажарилган.
Айни пайтда вилоятда 214 та туристик жойлаштириш объекти мавжуд. Хусусан, 182 та меҳмонхона, 1 та меҳмон уйи, 8 та болалар соғломлаштириш оромгоҳи, 1 та туристик база, 20 та хонадон ва 2 та ижара уйи.
Шунингдек, 434 та ресторан, 15 та туристик ташкилот, 7 та курорт, 15 та дам олиш маскани, 200 дан ортиқ ҳунарманд ва 25 та транспорт оператори фаолият юритмоқда. 65 та туристик объект мавжуд бўлиб, улар орқали ўтувчи 45 та туристик йўналиш ишлаб чиқилган.
Муаллиф: Эльвира Жариқасинова