Жамбил вилоятидаги 37 аҳоли пункти сув билан таъминланади

19 новых производств до конца года откроют в Жамбылской области
Фото: Ақорда

ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Жамбил вилояти ҳокими Ербол Қарашўкеевни қабул қилди. Президент вилоятни 2024 йилнинг биринчи ярмида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тўғрисидаги ҳисоботни тинглади, деб хабар беради Ақорда.

Ербол Қарашўкеев маълум қилганидек, вилоят иқтисодиётида, хусусан, қурилиш соҳасида – 12,3 фоизга, алоқада – 8,5 фоизга, транспортда – 7,4 фоизга, қишлоқ хўжалигида – 4 фоизга, уй-жойларни фойдаланишга топширишда 2,3 фоизга (311 минг кв.м) жадал ўсиш кузатилмоқда. Асосий капиталга 196,3 млрд тенге жалб этилди. Вилоятнинг 2027 йилгача бўлган инвестиция портфелида умумий қиймати 2,5 триллион тенге бўлган 70 та лойиҳа мавжуд бўлиб, уларда 6,3 мингта иш ўрни яратилади. Йил охиригача 19 та янги ишлаб чиқариш қувватини ишга тушириш режалаштирилган.

Вилоят иқтисодиётида ишлаб чиқариш соҳасининг улуши 64,5 фоизни ташкил этди. Бунда йирик хорижий компаниялар билан тузилган шартномалар доирасида фосфор саноати асосий ўрин тутади.

Айни пайтда вилоят деҳқонлари ўрим-йиғимга киришган. Асосий экинлардан ялпи ҳосилнинг прогноз ҳажми 2,1 миллион тоннани ташкил этиши кутилмоқда.

Қасим-Жомарт Тоқаевга ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳақида сўзлаб берилди. 26 та соғлиқни сақлаш, 41 та таълим объекти қурилиши давом этмоқда. Жорий йилда 452 та тиббий асбоб-ускуналар, 38 та тез тиббий ёрдам машинаси харид қилиниши режалаштирилган. Жорий йил охиригача 19 та мактаб фойдаланишга топширилса, 2 та аварияли, 4 таси уч сменали, 3 таси яроқсиз ва 10 та мактаб ўқувчилари ўрни етишмайдиган мактаблар муаммоси ҳал этилади.

Давлат раҳбари топшириқлари ижроси доирасида йил охиригача 37 та аҳоли пункти марказлаштирилган сув таъминоти билан таъминланади. «Таза Қазақстан» акцияси давомида ҳудудлардаги тарихий-маданий обидалар, боғ ва хиёбонлар, ариқ ва ирригация ариқларини тозалаш ишлари олиб борилиб, 60 минг тупга яқин кўчатлар экилди.

Йиғилиш якунида Қасим-Жомарт Тоқаев вилоят ҳокимига вилоятни янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича топшириқлар берди.

Сўнгги хабарлар
telegram