Жамбил вилоятида «ZHEIF-2023» халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади

None
ТARAZ. Кazinform – Жорий йилнинг 26-27 апрель кунлари «Коне Тараз» тарихий этник-маданий мажмуасида «Zhambyl Investment and Economic Forum-2023» халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади, деб хабар беради Кazinform.

Кенг кўламли тадбирда иқтисодиётнинг туризм, саноат, рақамлаштириш ва қишлоқ хўжалиги каби турли соҳа ва тармоқларида сармоявий имкониятларни илгари суриш кўзда тутилган.

Унда 700 дан ортиқ етакчи халқаро компаниялар ва маҳаллий бизнес вакиллари, инвесторлар, нуфузли экспертлар ва фикр етакчилари, шунингдек, соҳа вазирликлари вакиллари ва квази-давлат компаниялари раҳбарлари иштирок этади.

Халқаро инвестиция форуми ишбилармонлар ва инвесторлар учун хорижий ва республика корхона ва ташкилотлари билан алоқа ўрнатиш, ишбилармон доиралар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, салоҳиятли сармоявий имкониятларни ўрганиш учун ўзига хос платформа яратади.

Бундан ташқари, форум меҳмонлари таниқли бизнес раҳбарлари ва давлат арбоблари билан турли мавзулардаги панель муҳокамаларида иштирок этишлари мумкин.

«ZHEIF-2023» халқаро инвестиция форуми Жамбил вилоятида қулай сармоявий муҳитни ривожлантиришга кўмаклашишга қаратилган.

Тадбир ҳақида кўпроқ маълумот олиш ва аъзо сифатида рўйхатдан ўтиш учун zheif2023.kz веб-сайтидан фойдаланиш мумкин.


Сўнгги хабарлар
telegram