Жамбил вилоятида янги мактаб фойдаланишга топширилди
«Айни кунларда вилоят мактабларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, янги мактаблар барпо этилиб, ўқувчилар ўрни етишмайдиган, уч сменали, авария ҳолатидаги мактаблар масаласи самарали ҳал этилмоқда. Бу, ўз навбатида, таълим соҳасида ҳам бир қатор ютуқларга эришиш имконини беради», – деди вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Нуржан Календеров мактабнинг очилиш маросимида.
Шунингдек, вилоят раҳбари номидан мактабга 10 дона ноутбук совға қилди.
Янги мактабда ошхона, спорт ва мажлислар зали, устахона, кутубхона, тикувчилик хонаси, робототехника каби зарур хоналар мавжуд. Таълим муассасасида 200 нафардан ортиқ ўқувчи таҳсил олаётган бўлса, уларнинг ярмидан кўпи иссиқ овқат билан таъминланади.
Жорий йилда таълим соҳасига 284,8 миллиард тенге маблағ йўналтирилди, бу вилоят бюджетининг 50 фоиздан ортиғини ташкил этади. 25 та таълим объекти қуриляпти. Йил охиригача 9 та мактаб ва унга туташ 5 та мактаб қурилиши якунланиб, фойдаланишга топширилади.11 та иншоот қурилиши 2024 йилда якунланади. Шунингдек, 17 та таълим объекти капитал таъмирланади.
Шунингдек, 2,5 миллиард тенгега мактаблар модернизация қилинмоқда, шундан таълим муассасалари хавфсизлигини таъминлаш учун 1,8 миллиард тенге ажратилган.