Жамбил вилоятида тез тиббий ёрдам самолётлари учун аэродром қурилади

TARAZ. Kazinform - Таразда Жамбил вилояти ҳокими Ербол Қарашўкеев раислигида бўлиб ўтган йиғилишда соғлиқни сақлаш соҳасида 2023 йилда амалга оширилган ишлар якунлари ва истиқболдаги вазифалар муҳокама қилинди, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Жамбил вилоятида тез тиббий ёрдам самолётлари учун аэродром қурилади
Фото: Жамбил вилояти ҳокимлиги

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Жанар Оспанованинг айтишича, 2023 йилда тиббиёт соҳасини ривожлантириш учун маҳаллий бюджетдан 14 миллиард тенгедан ортиқ маблағ йўналтирилган.

– Маблағлар тўлиқ ўзлаштирилди, – дейди Жанар Оспанова. — Ўтган йили 11 та объектда 1 миллиард 400 миллион тенге капитал таъмирланди. 3,2 миллиард тенге миқдорида 24 та объект қурилиши бошланди, шундан 10 таси “Қишлоқ соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш” миллий лойиҳаси доирасида қурилмоқда. 19 та объект фойдаланишга топширилган бўлса, қолган 5 таси жорий йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Вилоятда ишга туширилган йирик иншоотлар қаторида Жомбил соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари Тараз шаҳридаги 200 ўринли вилоят онкологик жарроҳлик диспансерини, Шу туманидаги 48 ўринли болалар реабилитация марказини таъкидлади.

– Жорий йилда Қордай тумани Сортўбе қишлоғида 200 ўринли поликлиника, учта врачлик амбулаторияси, 12 фельдшер-акушерлик пункти, бешта тиббий пункт каби умумий қиймати 6,5 миллиард тенге бўлган 23 та объект қурилиши бошланади, - деди маърузачи.

Қайд этилишича, ўтган йили аҳолига сифатли, арзон тиббий хизмат кўрсатишнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун 3,9 миллиард тенге маблағ йўналтирилган. Маблағлар тиббий асбоб-ускуналар ва тиббиёт буюмларини харид қилишга сарфланди. Йил якунига кўра жиҳозлар билан таъминланганлик даражаси 92 фоизни ташкил этди.

Жорий йилда вилоятда соғлиқни сақлашни ривожлантиришга 4,1 миллиард тенге маблағ ажратилиб, 30 дона тез тиббий ёрдам машинаси харид қилиниши режалаштирилган.

Вилоятдаги тиббиёт муассасаларида кадрлар етишмовчилигини камайтириш мақсадида 13 нафар ёш мутахассис уй-жой билан таъминланди, 149 нафар шифокорга 800 минг тенге миқдорида устама нафақа, 9 нафарига 1500 БҲМгача бўлган бюджет ссудаси, 38 нафарига 100 БҲМ миқдорида устама нафақа тўланди. 91 нафар мутахассис резидентурада таҳсил олмоқда.

Вилоят ҳокими томонидан аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, тиббиёт муассасаларидаги коррупция ҳолатларига барҳам бериш, ёш мутахассисларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, Шу, Қордай, Жуали, Мерке туманларида тез тиббий ёрдам авиация аэродроми қуриш бўйича топшириқлар берилди.

Сўнгги хабарлар