Жамбил вилоятида Қозоғистондан 42 нафар чет эл фуқароси депортация қилинди
TARAZ. Кazinform - Жамбил вилояти ПД ходимлари томонидан вилоят ҳудудида вақтинча ёки доимий бўлиб турган хорижликларни назоратга олиш ишлари олиб борилмоқда.

Амалдаги миграция қонунчилигининг талабларидан бири Қозоғистон Республикасида доимий пропискага эга бўлган хорижликларни назорат қилишдир. Шу мақсадда Қозоғистон ҳудудида 183 кундан ортиқ бўлган хорижликлар текширилди.
Натижада 52 нафар хорижлик фуқаронинг қонунбузарлик ҳолатлари аниқланиб, уларнинг мамлакатда доимий прописка қилиш учун рухсатномалари бекор қилинди. Эндиликда бу чет эл фуқаролари бепул тиббий ёрдам олиш, пенсия тўловлари ва бошқа муҳим тўловлар ва имтиёзлар олиш имкониятидан маҳрум бўлди.
“Йил бошидан буён миграция қонунчилигини бузган 42 нафар чет эл фуқароси суд қарори билан республика ҳудудидан чиқариб юборилди. Миграция назоратини амалга ошириш бўйича тизимли ишлар давом эттирилади”, — дейилади департамент матбуот хизмати хабарида.