10:08, 27 Февраль 2024 | GMT +5
Жамбил вилоятида қор бўронида қолиб кетган 7 киши қутқариб олинди
ASTANA. Kazinform - Жамбил вилоятида қор бўронида қолиб кетган 7 киши қутқариб олинди, улардан 4 нафари хориж фуқаролари, деб хабар беради Kazinform ҚР Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Матбуот хизмати хабарига кўра, 26 февралда Жуали туманида, Шимбулоқ қишлоғидан (тоғли ҳудуд) 8 километр узоқликда жойлашган Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари қор бўронида қолган 7 нафар фуқарони Б.Момишулина қишлоғига олиб келган. Улардан 4 нафари Хитой фуқаролари.
“Қутқарилганлар тиббий ёрдамга муҳтож эмас”, — дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.