Жамбил вилоятида қишлоқ хўжалиги техникаси янгиланади
Вилоят ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги бошқармаси матбуот хизматидан маълум қилишларича, вилоятда жами 12 минг 569та қишлоқ хўжалиги техникаси рўйхатга олинган. Улардан 4 570 та тракторнинг 1 мингдан ортиғи ўн йилдан ортиқ фойдаланилган.
Бу борада жорий йилда қишлоқ хўжалиги техникасини 12 фоизга янгилаш ҳисобига 1 508 хил турдаги қишлоқ хўжалиги техникаси харид қилиш кўзда тутилган. Ҳозиргача Жамбил вилоятида жами 218 та қишлоқ хўжалиги техникаси, яъни 1 та комбайн, 92 та трактор, 125 та бошқа техникалар харид қилиниб, янгилаш ҳажми 1,7 фоизни ташкил этди.
Умуман олганда, қишлоқ хўжалиги техникасини модернизация қилиш ишлари давлат томонидан қўллаб-қувватланяпти.
Айни пайтда вилоятда қишлоқ хўжалиги техникаси олган 23 та қишлоқ хўжалиги тузилмаларига 253,6 миллион тенге субсидиялар тўланган.
Муаллиф: Эльвира Жарилқасинова