Жамбил вилоятида иш ҳақи ва аҳоли бандлиги ортиб бормоқда
TARAZ. Kazinform - Жамбил вилоятида ўртача ойлик иш ҳақи 8,5 фоизга ошиб, 279,6 минг тенгени ташкил этди. Бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизмати матбуот анжуманида Жамбил вилояти ҳокими Ербол Қарашўкеев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.
“Жорий йилда ижтимоий соҳани таъминлаш учун 46,3 миллиард тенге, ўтган йилга нисбатан 1,3 баробар кўп маблағ йўналтирилди. Давлатимиз раҳбарининг янги тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳисобидан ҳар 10 минг аҳолига 100 та янги иш ўрни яратиш бўйича топшириғига асосан белгиланган 8,8 минг иш ўрнига 10 мингдан ортиқ иш ўрни яратилди. Шунингдек, ҳудудий бандлик харитаси доирасида вилоятда 60 мингга яқин иш ўрни ташкил этилган бўлса, шундан 42 мингтаси доимий иш ўринларидир”, – дейди Е.Қарашўкеев.
Вилоят раҳбарининг маълум қилишича, 47 минг 63 нафар фуқаро бандликка кўмаклашиш бўйича фаол чора-тадбирлар билан қамраб олинган бўлиб, шундан 2,2 минг нафари ногиронлиги бўлган шахслардир. Вилоятда ишсизлик даражаси 4,8 фоизни ташкил этади.
Ҳокимнинг сўзларига кўра, вилоятда ўртача ойлик иш ҳақи 8,5 фоизга ошиб, 279,6 минг тенгени ташкил этган. 35,4 минг нафар давлат хизматчисининг иш ҳақини 26 фоизга ошириш учун 26,8 миллиард тенге бюджет маблағлари йўналтирилди. 2025 йилда 68 мингта иш ўрни яратиш режалаштирилган, шундан 42 мингтаси доимий.