12:35, 22 Апрель 2024 | GMT +5
Жамбил вилоятида довул бўлиши мумкин - Қазгидромет
ASTANA. Kazinform - Яқин кунларда республиканинг шимоли-ғарбий, узоқ шимоли ва марказида ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади.

Бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда “Қазгидромет” РДК матбуот котиби Алина Исмағулова маълум қилди.
“Кеча Жамбил вилоятида гидрологик довул ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди. 23-26 апрель кунлари кучли ёғингарчилик прогнози муносабати билан Жамбил вилоятининг тоғли ва тоғ олди ҳудудларида қиялик оқимининг шаклланиши ва дарёларда сув сатҳининг кўтарилиши кутилмоқда”, - деди у.
Аввалроқ душанба куни ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши ҳақида хабар берган эдик.