09:12, 20 Февраль 2023 | GMT +6
Жамбил вилоятида Бетпақдала давлат қўриқхонаси ташкил этилади
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг Жамбил вилоятидаги Сарису ва Мойинқум туманлари ҳудудида маҳаллий аҳамиятга эга «Бетпақдала» давлат қўриқхонаси ташкил этилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг жамоатчилик муҳокамасига қўйилган тегишли қарорида айтилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Сарису ва Мойинқум туманлари худудида маҳаллий аҳамиятга молик Бетпақдала давлат қўриқхонасини ташкил этиш учун ажратилган ер участкалари чегарасидаги умумий майдони 1 миллион 415 минг 861 гектар бўлган ер участкаси фойдаланиш ҳуқуқига чекловлар ўрнатмаган ҳолда 12 ой муддатга захирага олинади», — дейилади қарорда.
Ҳужжат 3 мартга қадар жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилади.
Муаллиф: Алихан Асқар