Жамбил вилоятида 92 мингдан ортиқ бола Pfizer билан эмланади

TARAZ. Kazinform – Таразда 12-17 ёшли ўсмирларни, шунингдек, ҳомиладор ва эмизикли аёлларни Pfizer Comirnaty препарати билан эмлаш кампанияси бошланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Жамбил вилоятида 92 мингдан ортиқ бола Pfizer билан эмланади

Қозоғистон Республикаси бош санитария врачининг буйруғига асосан Comirnaty BioNTech/Pfizer вакцинаси билан эмлаш бошланди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Асет Қалиевнинг маълум қилишича, 11 ноябр куни Жамбил вилоятига 40 950 доза вакцина етказиб берилган.

12-17 ёшдаги болалар ва ҳомиладор аёллар (16-37 ҳафта), шунингдек, эмизикли оналар ушбу препарат билан эмланади.

21-28 кундан кейин эмлашнинг иккинчи босқичи ўтказилади. Шу кунгача аҳолининг мақсадли гуруҳлари ўртасида кенг кўламли тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилди.

Бу иш давом этмоқда.

«Таъкидлаш жоизки, ўсмирларни эмлаш фақат боланинг ота-онаси ёки қонуний вакилларининг ёзма равишда хабардор қилинган розилиги билан амалга оширилади. Вилоятимизда 139 минг 230 нафар аҳолини Pfizer препарати билан эмлаш режалаштирилган. Уларнинг 92 минг 960 нафари 12-17 ёшли ўсмирлар, 46 минг 270 нафари ҳомиладор ва эмизикли аёллардир. Яқин кунларда вилоятдаги 441 та таълим муассасасининг тиббиёт пунктларида эмлаш ишлари олиб борилади», - деди бошқарма бошлиғи.


Муаллиф: Сая Сембай