Жамбил вилоятида 5 мингга яқин одам қутқариб олинди

15 декабрь соат 06:00 ҳолатига кўра, 2413 киши қутқарилган, улардан 90 нафари болалар. 600 га яқин киши уйига қайтди, 1813 киши исиниш марказларига жойлаштирилди. Уч киши Қордай туман марказий шифохонасига етказилган, уларнинг аҳволи барқарор. 2 кун ичида 5 мингга яқин одам қутқариб олинди, дея хабар беради Kazinform агентлиги Жамбил вилояти ҳокимлигига таяниб.

Жамбил вилояти
Фото: Жамбил вилояти ҳокимлиги

Қутқарув ишлари давом этмоқда. Айни пайтда Қордай ва Шу туманларида 825 ўринли қўшимча 9 та иссиқлик пункти ташкил этилган. 171 киши ва 76 та техника жалб қилинган.

Жамбил вилояти
Фото: Жамбил вилояти ҳокимлиги

“Жамбил электр тармоқлари” МЧЖ электр тармоқларини тиклаш учун 23 та қутқарув гуруҳи ва 27 та махсус техника сафарбар этилган. Газ қувурларида авариялар қайд этилмаган, улар одатдагидек ишламоқда.

Фавқулодда вазият туфайли «Шу-Отар» участкасида 11 та йўловчи поезд тўхтаб қолган.

Жамбил вилояти
Фото: Жамбил вилояти ҳокимлиги

Айни вақтда Шу туман транспорт прокуратураси маълумотларига кўра, йўловчи поездлар ҳаракатлана бошлаган, вазият назоратга олинган.

Об-ҳаво шароити туфайли бошқа аҳоли пунктларида вазият барқарорлигича қолмоқда.

Жамбил вилояти
Фото: Жамбил вилояти ҳокимлиги

 

Сўнгги хабарлар