Жамбил вилоятида 4,5 магнитудали зилзила қайд этилди

ASTANА. Кazinform — Қозоғистон Миллий ядро маркази Геофизика тадқиқотлари институти Фавқулодда вазиятлар маълумотлари марказининг маълумотларига кўра, 10 июль куни Астана вақти билан соат 00:59 да Жамбил вилояти ҳудудида зилзила содир бўлди.

зилзила
Фото: oxu.az

Зилзила эпицентри Тараз шаҳридан 65 километр жануби-ғарбда жойлашган.

Эпицентрнинг координаталари 42,50 даража шимолий кенглик ва 70,88 даража шарқий узунликдир.

Зилзила магнитудаси — мб=4,5, энергия класси — К=10,4.

Эпицентр 15 километр чуқурликда жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, Камчатка соҳиллари яқинида 4,3 магнитудали зилзила қайд этилди.