Жамбил, Алмати, Шарқий Қозоғистон, Жетису вилоятларида ҳаво жуда иссиқ бўлади

Атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши билан республиканинг аксарият ҳудудларида об-ҳавонинг беқарорлиги сақланиб қолади. Мамлакат шимоли ва ғарбида кучли ёмғир ёғиши, чақмоқ, дўл ва бўрон кутилмоқда. Фақат республиканинг шарқида ёғингарчиликсиз ҳаво бўлади. Мамлакат бўйлаб шамол кучаяди, мамлакат жанубида чанг бўрони бўлади, кечаси ва эрталаб шимоли-ғарбда туман тушади.
«Кун давомида Жамбил, Алмати, Шарқий Қозоғистон, Жетису вилоятларида, Қарағанди вилоятининг жанубида, Абай вилоятида 35-42° С иссиқ бўлади.
Туркистон, Жамбил, Алмати, Шарқий Қозоғистон, Павлодар, Қарағанди, Жанубий, Шарқий Ақмола вилоятлари, Улитау, Абай, Жетису вилоятларининг кўп қисмида, шимоли-ғарбда, жанубда, Манғистау вилояти марказида, Шимолий Қозоғистон вилоятининг шарқида Ақтўбе вилоятининг жануби, жануби-шарқида, Қостанай вилоятининг жанубида, Атирау вилоятининг ғарбида, Қизилўрда вилоятининг шарқида ва марказида ўта кучли ёнғин хавфи мавжуд», – дейилади агентлик хабарида.