Жамби отиш: Батир Бексауит кумуш медални қўлга киритди
ASTANA. Kazinform – Бугун жамби отиш спорти бўйича сўнгги мусобақа куни. Мусобақанинг биринчи куниданоқ ушбу спорт тури бўйича совринлар тарқатилмоқда. Чунки бу спортнинг кўплаб йўналишлари бор.
Бугун қозоғистонлик Батир Бексаут жамби услубида кумуш медални қўлга киритди. Бунгача у Осиё услубида олтин медални қўлга киритганди.
Туркистон вилоятидан келган спортчи агентлик мухбирининг саволларига жавоб бериб, ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.
“2018 йилдан бери жамби отиш билан шуғулланаман. Ушбу шиддатли мусобақада олтин ва кумуш медалларни эгалладим. Ёмон натижа эмас. Асосийси, миллий спорт турларини оммалаштириш. Мухлислар мусобақага катта қизиқиш билдиришганини англадим. Миллий спорт турларини қўллаб-қувватлаш борасидаги чора-тадбирлар давом этса, соғлом авлодни вояга етказишда кўп фойдамиз бўлади”, – деди у.
Айтиш керакки, ўтган йил ҳам Батир Бексаут учун омадли йил бўлди. Венгрияда ўтказилган жаҳон чемпионатида иккинчи, Мўғулистонда ўтказилган жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллади.
“Мамлакатимизда жамби отиш спорти ўтган йилларга нисбатан тизимли ривожланиб бормоқда. Бошқа вилоятларни ҳисобга олмаганда, Туркистон вилоятидаги бутун қишлоғимиз жамби отиш билан шуғулланади. Тўлеби туманининг Майбулақ қишлоғида жамби отмаган одам камдан-кам учрайди”, – деди Бексаут Батир.
Эслатиб ўтамиз, жамби отиш баҳсларида 27 давлатдан 78 нафар спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб борди.