Жалғас Жумағулов навбатдаги UFC жанги санасини маълум қилди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик аралаш яккакураш устаси Жалғас Жумағулов навбатдаги жанги қачон ўтказилишини айтди, деб хабар беради Kazinform.

«6 май кунига режалаштирганмиз, Иншооллоҳ», – деб ёзди Жумағулов Instagramда. У навбатдаги жангининг постерини ҳам чиқарди. Унинг рақиби бразилиялик спортчи Рафаэль Эстевам. У 11 та жанг ўтказиб, бирортасида ҳам мағлуб бўлмаган.

Учрашув 6 май куни Нью-Джерси штатининг Ньюарк шаҳридаги UFC 288 турнирида бўлиб ўтади.

Дастлаб қозоғистонликнинг рақиби америкалик спортчи Натан Манесс (14-3) бўлиши керак эди, бироқ у жароҳати сабаб жанг ўтказишдан бош тортди.

Фото: Sports.kz

Сўнгги хабарлар
telegram