Жаҳонда вино ишлаб чиқариш охирги 60 йилдаги энг паст даражага етди

Дунё бўйлаб ёмон об-ҳаво шароити бу йил глобал вино ишлаб чиқаришни олтмиш йиллик энг паст даражага қисқартириши мумкин, дея хабар беради Kazinform агентлиги BBCга таяниб.

Вино
Фото: pixabay.com

Халқаро узум ва вино ташкилоти (OIV) глобал вино ишлаб чиқариш 2023 йилда ўтган йилга нисбатан 7 фоизга кам бўлиши мумкинлигини айтди. Яъни, бу йилги ҳосил 1961 йилдан бери энг ёмон ҳосил бўлади.

Ташкилот вино ишлаб чиқаришнинг пастлигини ёмон об-ҳаво, жумладан аёз, кучли ёмғир ва қурғоқчилик билан боғлайди. Таҳлил ичимликнинг жаҳон ишлаб чиқаришининг 94 фоизини ташкил этадиган мамлакатлар маълумотларига асосланади.

BBC дунё маҳсулотининг 60 фоиздан ортиғини ишлаб чиқарадиган деярли барча Европа Иттифоқи мамлакатларида вино ишлаб чиқариш пасайганини таъкидлайди. OIV маълумотларига кўра, ҳосилдорликнинг камайиши баъзи мамлакатларда ёмғир ва бўронлар, бошқаларида эса қурғоқчилик билан боғлиқ.

Испанияда ҳосилдорлик 14 фоизга, Италияда эса 12 фоизга пасайган, қуруқ об-ҳаво бу йилги узум ҳосилини камайтирган.

Аммо Францияда ҳосил аввалги даражада қолди, яъни мамлакат ҳозирда Италияни ортда қолдириб, дунёдаги энг йирик вино ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади.

Қурғоқчилик ва ўрмон ёнғинлари натижасида ҳосилдорлик 20 фоизга пасайган жанубий ярим шарнинг энг йирик вино ишлаб чиқарувчиси Чилидаги виночилар шокда. Австралияда ҳосил ҳам худди шундай паст бўлди, у ерда ишлаб чиқариш ўтган йилга нисбатан чоракга камайди.

Бироқ, 2022 йилга нисбатан ишлаб чиқариш 12 фоизга ошган АҚШда вазият қувонарлироқ.

Сўнгги хабарлар