Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари съездининг Эзгу ният элчилари институти ташкил этилди

ASTANA. Kazinform - Астанада Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари съездининг Эзгу ният элчилари институти ташкил этилди.

Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари съездининг Эзгу ният элчилари институти ташкил этилди
Фото: Виктор Федюнин/ Kazinform

“Биз Эзгу ният элчилари тўғрисидаги низомни қабул қилдик. Ушбу ҳужжат бир қатор масалаларни ўз ичига олади. Хусусан, Эзгу ният элчисини тайинлаш тартиби, уларнинг бурч ва ҳуқуқларининг ҳуқуқий асосларини яратиш масаласи бор. Умид қиламизки, ушбу ҳужжат Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари съездида маъқулланади”, — деди Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари съезд котибияти раҳбари ўринбосари – Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ақан Рахметуллин.

Сенат раиси Маулен Ашимбаевнинг айтишича, мазкур институт маънавий дипломатия ривожига хизмат қилади.

“Бугун биз Съезднинг эзгу ният элчилари институтини ташкил этишни режалаштирмоқдамиз. Ушбу муассаса маънавий дипломатиянинг муҳим элементи бўлиши керак. Биз таниқли диний, сиёсий ва жамоат арбобларини съезд мақсади ва ғояларини халқаро миқёсда тарғиб этишга ҳисса қўшишга таклиф қиламиз”, — деди спикер.

Сўнгги хабарлар