Жаҳон рейтинги: Ўртача иш ҳақи бўйича Қозоғистон нечанчи ўринда
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон солиқдан кейинги ўртача ойлик иш ҳақи рейтингида 97 давлат орасида 67-ўринни эгаллади, деб ёзади ulysmedia.
Numbeo маълумотлар базаси ҳаёт сифати ва турмуш даражаси ҳақидаги маълумотларни эълон қилди. Рейтингга киритилган 97 давлат орасида энг юқори даромад бўйича Швейцария, Люксембург ва АҚШ етакчилик қилмоқда.
Швейцария ойига 7219 долларлик таъсирчан ўртача иш ҳақи билан етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринда, фуқаролари олти минг долларга яқин даромад оладиган Люксембург. Учинчи ўринни 4 529 доллар билан Қўшма Штатлар эгаллади.
Осиё қитъасида иш ҳақи бўйича Сингапур 4 503 доллар билан биринчи ўринда туради.
Марказий Осиё мамлакатлари орасида рейтингга Қозоғистон ва Ўзбекистон киритилди. Қозоғистонда ўртача ойлик иш ҳақи 582 доллар (тахминан 279 минг тенге). Шу тариқа, у рейтингда 67-ўринни эгаллаб турибди.
Ўзбекистон 78-ўринда, мамлакатдаги ўртача иш ҳақи 438 долларни ташкил этади.
Кубада энг кам иш ҳақи атиги 37,6 долларни ташкил қилади. Унинг рейтингдаги энг яқин “қўшнилари” Миср (146,2 доллар) ва Нигерия (147,4 доллар) ҳисобланади.