Жаҳон озиқ-овқат бозорларида нархлар пасаймоқда – ҚР Миллий банки

ASTANA. KAZINFORM - Қозоғистон Республикаси Миллий банки жаҳон озиқ-овқат бозорларида нархлар пасайганини маълум қилди, дея хабар беради Каzinform мухбири.

Озиқ-овқат
Фото: Рустем Айтхожин/Kazinform

— Жаҳон озиқ-овқат бозорларида нархлар пасаймоқда. Бунга шакар, ўсимлик мойлари ва гўшт нархининг тушиб кетиши сабаб бўлмоқда. Шу билан бирга, декабрь ойида Қора денгиз минтақасидаги логистика қийинчиликлари фонида ғалла таннархи ошди, - деди Миллий банк раҳбари Тимур Сулейменов брифингда.

Нефть бозорига келадиган бўлсак, банк раҳбари бу бозор ноаниқлик билан ажралиб туришини таъкидлади.

-Бу ОПЕКга кирмайдиган давлатлар томонидан ортиқча таъминот ва нефть қазиб олувчи минтақадаги ҳарбий амалиётлар билан боғлиқ. Шундай қилиб, Brent нефть нархи декабрь ойида 77 долларгача тушиб кетди ва ҳозир 79 доллар атрофида, - деди у.

Сўнгги хабарлар