Жаҳон нефть нархлари барқарор равишда ошиб бормоқда
ALMATY. Кazinform — 7 сентябрь ҳолатига кўра, жаҳон нефть нархлари ўсиб бормоқда.
Brent нефт нархи 0,53% га ўсиб, 1 баррель учун 96,81 долларни ташкил этди. Oilprice маълумотларига кўра, WТI нефть фьючерслари 0,61% га ўсиб, 1 баррель учун 92,04 долларни ташкил этди.
Россиянинг Urals нефтининг нархи 1 баррель учун 86,70 долларни ташкил этмоқда. Унинг нархи 2,18% га ошди. Сўнгги бир ой ичида Urals нефтининг нархи 12,89% га, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан эса 45,83% га ошди.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда нефть қазиб олиш ҳажми 99,5 миллион тоннага етди.