Жаҳон футболи юлдузи сув тошқинидан жабр кўрган ақтўбелик оилалар билан учрашди

Клод Макелеле
Фото: Kazinform

AQTÓBE. Kazinform – Франция терма жамоаси ва Англиянинг “Челси” жамоасининг собиқ футболчиси Клод Макелеле Ақтўбе вилоятида ташкил этилган жамоат штаб вакиллари билан биргаликда Қ.Жубанов номидаги Ақтўбе вилоят университети ётоқхонасидаги вақтинчалик жойлаштириш марказига ташриф буюрди ва сув тошқинидан жабр кўрган оилалар билан учрашиб, уларнинг шароити билан танишди.

Шунингдек, учрашувда таниқли футбол устаси ётоқхонадаги оилалар фарзандларига ўз имзоси туширилган футбол тўпини эсдалик совға сифатида тақдим этди, ёш футболчиларга футбол билан келажакдаги ришталари, майдонда тўп тепиш сирлари ва усуллари, катта спортда муваффақият қозониш йўллари, ҳаётий тажрибаси ҳақида гапириб, келажакда катта футбол юлдузи бўлишларини тилади.

Клод Макелеле
Фото: Kazinform

Тадбир Ақтўбе вилояти жамоат штаблари вакиллари ташаббуси билан ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, афсонавий футболчи Ақтўбега «Super bol» – иқтидорлар саралаш тадбирининг фахрий меҳмони сифатида келган.

Лойиҳадан мақсад ҳаваскор футболчиларни профессионал футбол даражасига кўтаришдир.

Клод Макелеле
Фото: Kazinform

 

Сўнгги хабарлар