14:19, 08 Ноябрь 2023 | GMT +5
Жаҳон чемпиони билан жанг: Жанибек Алимханулига таклиф тушди
Уильямс Boxingscene.com порталида Алимханули Доминикан Республикасининг ўрта вазн тоифасидаги WBC "вақтинчалик" камари соҳиби Карлос Адамесни (23-1, 18 КО) танқид қилгани ҳақида хабар берган нашрга жавоб берди.
“Февралдаги жангга тайёрлан!”, – деб ёзган Уильямс X ижтимоий тармоқда.
Бу билан у Алимханулина ва Адамес ўртасидаги 2024 йилнинг қишида бўлиб ўтадиган жангни назарда тутмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Карлос Адамес ижтимоий тармоқларда Жанибек Алимханулини бир неча бор жангга таклиф қилган, бироқ қозоғистонлик спортчи тўлақонли жаҳон чемпиони эмас, шунинг учун у доминиканлик билан жанг ўтказишга иштиёқи йўқ.