Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи қозоғистонлик ёш полвонлар рўйхати маълум бўлди

Кураш
Фото: Қозоғистон кураш турлари федерацияси

Албания пойтахти Тирана шаҳрида 23 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган қозоғистонлик курашчилар рўйхати маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Мусобақа 23-29 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган полвонлар эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича баҳслашади.

Эркин кураш бўйича мамлакат терма жамоаси таркибида Ерасил Мухтарули (57 кг), Асилжан Есенгелди (61 кг), Адлан Асқаров (65 кг), Родион Анчугин (70 кг), Ербарис Сатибалди (74 кг), Шамсат Таир (79 кг), Нурдаулет Қуанишбай (86 кг), Нурдаулет Бекенов (92 кг), Юнус Ғофуров (97 кг) ва Омархан Надиров (125 кг) иштирок этади.

Юнон-рум кураши беллашувларида Исхар Курбаев (55 кг), Айбек Сабирбеков (60 кг), Ержет Жарлиқасин (63 кг), Султан Асетули (67 кг), Ерасил Нурбосинов (72 кг), Расул Жунис (77 кг), Азимхан Абдалиев (82 кг), Мақсат Сайлау (87 кг), Ерзат Ерланов (97 кг), Асилбек Жанибекули (130 кг) мамлакат шарафини ҳимоя қилади.

Шунингдек, аёллар кураши бўйича Лаура Ғаниқизи (50 кг), Алтин Шағаева (53 кг), Зейнеп Баянова (55 кг), Шуғила Омирбек (57 кг), Гулдана Бекеш (59 кг), Ирина Кузнецова (62 кг), Альбина Кайиргелдинова (65 кг), Бейбит Сейдуали (68 кг), Анастасия Панасович (72 кг) ва Инкар Жанатаева (76 кг) иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, 23 октябрь – 3 ноябрь кунлари Астана шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар
telegram