Жаҳон чемпионати: Қозоғистон футзал терма жамоаси бугун Ливия билан ўйнайди
ASTANA. Kazinform – Бугун, 18 сентябрь куни Қозоғистон терма жамоаси Ўзбекистонда ўтказилаётган футзал бўйича жаҳон чемпионати 2-тури доирасида Ливия терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Глобал мусобақа 14 сентябрдан 6 октябрга қадар бўлиб ўтади.
Бугунги ўйинни «Qazsport» телеканали соат 17:30да жонли эфирда намойиш этилади.
Терма жамоанинг бугунги рақиби ҳали жаҳон чемпионатида юксак муваффақиятларга эришмаган. Бу гуруҳдаги энг кучсиз жамоалардан бири саналади. У жаҳон рейтингида ўн бешинчи ўринни эгаллайди. Шунга қарамай, у Африка қитъасидаги энг яхшиларидан бири ҳисобланади. 2024 йилда Африка Миллатлар Кубогида бронза медали соҳибига айланди.
Икки жамоа бунгача ҳеч қачон учрашмаган. Шунга қарамай, Қозоғистон бу учрашувда асосий фаворит ҳисобланмоқда.
Қозоғистон терма жамоаси “D” гуруҳида Испания, Ливия ва Янги Зеландия терма жамоалари билан беллашади.
Биринчи турда Қозоғистон терма жамоаси Испания билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, Ливия Янги Зеландияни 5:2 ҳисобида мағлуб этди.