Жаҳон чемпионати: Қозоғистон аёллар терма жамоаси учинчи марта ғалаба қозонди
ASTANA. Kazinform – Хоккей бўйича Қозоғистон аёллар терма жамоаси иккинчи дивизионнинг “А” гуруҳида учинчи ғалабасини қўлга киритди.

Ушбу ўйинлар Андоррада 7 апрелдан бери ўтказилмоқда. Қозоғистонлик хоккейчилар мусобақани муваффақиятли ўтказмоқда.
Сўнги ўйинда улар Исландия билан тўқнаш келишди.
Ўйиннинг 1-дақиқасидаёқ терма Қозоғистон жамоасидан Екатерина Куценко ҳисобни очган бўлса, 5-дақиқада Дильназ Саяхатқизи, 11-дақиқада Мунира Саяхатқизи гол уришга муваффақ бўлди.
14-дақиқада эса Александра Шчегай мерганлик қилган бўлса, 19-дақиқада Карина Фельзинк ҳисобни оширди.
Шундан сўнг Мунира Саяхатқизи 23, Анастасия Оразбаева 33-дақиқада ҳисобдаги фарқни оширди, аммо Исландия хоккейчилари бор-йўғи иккита гол билан жавоб қайтаришди.
Ҳисоб 7:2.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ терма жамоа Мексикани 4:2, Тайванни 3:0 ҳисобида мағлуб этганди.
Энди қозоғистонлик хоккейчилар 11 апрель куни Бельгия терма жамоаси билан учрашади.