Жаҳон чемпионати: Хоккей бўйича Қозоғистон аёллар терма жамоаси Бельгияни мағлуб этди

ASTANA. Kazinform – Хоккей бўйича Қозоғистон аёллар терма жамоаси иккинчи дивизионнинг “А” гуруҳида тўртинчи ғалабасини қўлга киритди.

Шайбалы хоккейден ӘЧ: Қазақстан әйелдер құрамасы Мексиканы жеңді
Фото: icehockey.kz

Ушбу ўйинлар Андоррада 7 апрелдан бери ўтказилмоқда. Қозоғистонлик хоккейчилар мусобақани муваффақиятли ўтказмоқда.

Бельгия терма жамоаси билан учрашувни қозоғистонлик хоккейчилар фаол бошлашди. Биринчи бўлимда кетма-кет бешта гол киритилди.

Ўйиннинг 3-дақиқасида Лариса Свиридова ҳисобни очган бўлса, кейин Дильназ Саяхатқизи 4, Екатерина Куценко 6, Малика Алдабергенова 12 ва 14-дақиқаларда ҳисобни оширди.

Иккинчи бўлимда жамоалар иккитадан шайба киритишди. Анна Пяткова 34, Қозоғистон терма жамоасидан Карина Фелзинк 38-дақиқада мерганлик кўрсатди, бироқ рақиблар иккита гол билан жавоб қайтаришди.

Учинчи бўлимда терма жамоадан Пернеш Ашимова 52-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Шу тариқа Қозоғистон терма жамоаси рақибини 9:2 ҳисобида мағлуб этди ва қаторасига тўртинчи марта ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ терма жамоа Мексикани 4:2, Тайванни 3:0, Исландияни 7:2 ҳисобида мағлуб этганди.

Энди қозоғистонлик хоккейчилар 13 апрель куни Испания билан учрашади.

Сўнгги хабарлар