Жаҳон бозорида нефть нархи қимматлашмоқда

ALMATY. Kazinform — 31 август ҳолатига кўра, жаҳон бозорида нефть нархи ошди.

нефть
Фото: Pexels

Brent нефти нархи 2,49 фоизга ошиб, бир баррели 90,29 долларни ташкил этди. Oilprice маълумотларига кўра, WTI русумли нефть фьючерслари 2,22 фоизга қимматлаб, бир баррели 85,25 доллардан савдоланмоқда.

Россиянинг Urals нефти нархи бир баррель учун 77,10 доллар даражасида турибди. Унинг нархи 0,77 фоизга ошган.

Эслатиб ўтамиз, Ҳормуз бўғози атрофидаги кескинлик ҳануз бартараф этилмаган. Ўтган ҳафтада Эрон Ҳормуз бўғозидан ўтиш тартибини бузган кемаларни мусодара қилишини маълум қилди.

Кейинчалик Эрон бир ҳафта давомида Ҳормуз бўғози орқали ноқонуний ўтишга уринган 30 та кемани тўхтатгани маълум бўлди.