Жаҳон атом саноати вакиллари Қозоғистон билан ўз тажрибалари билан ўртоқлашадилар

ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда атом электр станциялари қурилса жаҳон атом саноати вакиллари ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр. Бу ҳақда Бутунжаҳон ядро ассоциацияси бош директори маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Сама Бильбао-И-Леон
Фото: Ғалымжан Қараман

Сама Бильбао-И-Леоннинг сўзларига кўра, бу соҳада фаол бўлган давлатлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш жуда муҳим. Бу давлатлар инфратузилмани режалаштириш, меъёрий-ҳуқуқий базани яратиш ва молиялаштириш каби масалалар бўйича бой тажрибаларини баҳам кўришга тайёр.

Халқаро экспертнинг айтишича, Қозоғистон билан бир қаторда Ўзбекистон ва Қирғизистон каби Марказий Осиё давлатлари ҳам тоза энергия ишлаб чиқаришга алоҳида қизиқиш билдирмоқда.

“Бу йил биз Қозоғистонга ташриф буюрдик ва Бутунжаҳон ядро форумини ўтказдик. Бутун дунёдан мутахассисларни таклиф қилиб, соҳа қайси йўналишда ривожланаётгани ҳақида маълумот бердик. Агар Қозоғистон атом электр станциялари орқали тоза энергия топиш ниятида бўлса, биз ўзимизнинг илғор тажрибаларимизни баҳам кўришга доимо тайёрмиз”, — деди Жаҳон ядровий ассоциацияси бош директори Сама Бильбао-И-Леон.

Муаллиф: Ғалимжан Қараманўғли

Сўнгги хабарлар