Жаҳонда коронавирус: Озарбайжонда covid паспорти жорий этилди

NUR-SULTAN. Kazinform - Озарбайжонда covid паспорти жорий етилди. Ҳар уч америкаликдан бири коронавирус билан касалланган бўлиши мумкин, деб хабар беради Kazinform Қозоғистонда COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси Telegram-каналига таяниб.
None
None

Озарбайжонда мажбурий covid паспорти жорий этилди, бу ресторан ва савдо марказларига ташриф буюришда талаб қилинади. Бу ҳужжат тўйда қатнашганда ҳам талаб қилинади. Бу талаб мамлакат Вазирлар Кабинетиининг қарори билан қабул қилинган.

АҚШ. Эпидемиологик моделлаштириш шуни кўрсатадики, 2020 йилга келиб ҳар уч америкаликдан бири коронавирус билан касалланган бўлиши мумкин. Олимларнинг маълумотларига кўра, Nature илмий журналига мувофиқ, ўтган йили AҚШда 110 миллиондан ортиқ одам SARS-CоV-2 вирусини юқтирган бўлиши эҳтимол.

ЖССТ Колумбияда аниқланган коронавирус штаммини мониторинг рўйхатига киритди. У юнон алифбосининг «мю» ҳарфи билан белгиланади. Ушбу рўйхатдаги штаммлар касалликнинг юқумлилигига, шунингдек иммунитетга ва ташхис ҳамда терапиядан қочиш хусусиятига таъсир қилувчи генетик ўзгаришларга эга.


Сўнгги хабарлар