Жаҳонда гуруч нархи кескин кўтарилмоқда

None
ASTANA. Kazinform - Осиё-Тинч океани минтақасида Таиланд оқ гуручининг биржа нархлари сўнгги уч йил ичида максимал даражага кўтарилиб, бир тонна учун 572 долларни ташкил этди. Бу ҳақда Таиланд гуруч экспортчилари ассоциацияси таҳлилчилари маълум қилди, деб хабар беради Kazinform Bloombergга таяниб.

Шундай қилиб, сўнгги икки ҳафта ичида ўсиш тахминан 7 фоизни ташкил этди. Шу билан бирга, бозор мутахассисларининг фикрича, бу ҳолат Ҳиндистон ҳукумати томонидан басмати навидан ташқари барча турдаги гуручларни мамлакатдан экспорт қилишни тақиқлаши фонида содир бўлган.

Нашрнинг қайд этишича, Осиё давлатлари Ҳиндистондан гуручнинг асосий харидори ҳисобланади. Тақиқлаш фонида маҳаллий навлар ҳам қимматлаша бошлади. Бундан ташқари, Таиланддаги вазият кучли қурғоқчилик туфайли оғирлашмоқда, ҳосилнинг бир қисми нобуд бўлмоқда.

Таҳлилчиларнинг фикрича, истиқболда гуруч нархи кўтарилишда давом этади, чунки Осиё ва Aфрика мамлакатлари экспортга муҳтож. Ўз навбатида, бу минтақада инфляцияни келтириб чиқариши ва озиқ-овқат инқирозини янада кучайтириши мумкин.


Сўнгги хабарлар