Жаҳон ўйинларида олтин медални қўлга киритган манғистаулик полициячи-спортчилар тақдирланди

АQTAU. Кazinform – ҚР Ички ишлар вазири Марат Ахметжанов манғистаулик спортчилар ва полициячиларга мукофот топширди. Бу ҳақда Манғистау вилояти полиция департаменти маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

22-31 июл кунлари Нидерландиянинг Роттердам шаҳрида полициячилар ва ўт ўчирувчилар ўртасида жаҳон спорт ўйини бўлиб ўтди. Ушбу халқаро мусобақага дунёнинг 97 давлатидан жами 13500 нафар спортчи жам бўлди. Улар орасида Манғистауау вилоятидан Қозоғистон шарафини ҳимоя қилган ички ишлар органлари ходимлари ҳам бор.

«Куч тузилмалари ўртасидаги мазкур мусобақада бокс бўйича 75 килограмм вазн тоифасида полиция капитани Жандос Султанов, каратэ бўйича 70 килограмм вазн тоифасида полиция лейтенанти Муса Бексултан ва 75 килограмм вазн тоифасида полиция капитани Мерген Калимжанов биринчи ўринни эгаллаб, олтин медаль соҳибига айланди. Шунингдек, икки нафар ходим бокс бўйича кумуш медални қўлга киритди. Улар полиция капитани Берик Абдраҳманов ва полиция лейтенанти Дидар Алғалиевдир.

Ички ишлар вазирлигида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида вазир Марат Ахметжанов медалларни қўлга киритган барча полициячиларга мукофотлар топширди.


Муаллиф: Индира Сатенбай


Сўнгги хабарлар