Жаҳон шахмат олимпиадаси: Қозоғистонлик ўсмир олтин медални қўлга киритди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон терма жамоаси Озарбайжонда ўтказилган 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида иштирок этди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Маданият ва спорт вазирлигига таяниб хабар беради.
None

Мусобақа якунларига кўра, Сауат Нурғалиев яккалик баҳсларида олтин, Иманғали Оқилбай бронза медалига сазовор бўлди. Куни кеча ҚР Маданият ва спорт ишлари вазири Даурен Абаев мусобақа ғолиблари билан учрашди.

«Кўплаб йирик халқаро мусобақаларда қозоғистонлик шахматчилар шоҳсупадан кўтарилаётгани қувонарлидир. Ўсмирлар орасида жаҳон шахмат олимпиадаси бунинг ёрқин далилидир. Бу муваффақият болаларнинг, уларнинг мураббийлари ва федерациянинг кенг ва машаққатли меҳнати самарасидир. Бундай ғалаба ёшларимизни шахмат ўйнашга ундайди, руҳлантиради», – деди Даурен Абаев.

Эслатиб ўтамиз, умумий жамоавий ҳисоботда қозоғистонлик спортчилар Ҳиндистон ва Эрон жамоаларини ортда қолдириб, тўртинчи ўриндан жой олишди.

Сўнгги хабарлар